You are here

Tsareva Nadejda Yevgeniyevna

Стаж: 
12

Мен — боланинг табиий ривожланишини hurmat қилиш ва унинг мустақилликка интилишини қўллаб-қувватлашга асосланган Пиклер ёндашуви амалиётичисиман. Менинг асосий принципим шундай: бутун жараён боланинг ўзида мужассам, шунинг учун унга “Ўзим қиламан!” дейиш имконини бериш жуда муҳим.

Иш фаолиятимнинг асосий йўналишлари

  • Сенсор интеграцияси. Сенсор интеграция машғулотларини ҳам сувда, ҳам залда олиб бораман. Машғулотлар одатий ривожланишга эга болалар билан ҳам, махсус таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ҳам ташкил этилади.
  • Мутаҳассисларни супервизорлик орқали қўллаб-қувватлаш. Сенсор ёндашувини ўрганиш ва касбий ривожланишга қизиққан мутахассислар учун супервизор гуруҳларини ташкил этаман ва олиб бораман.
  • Маорифий фаолият. Ўқитувчилар учун семинар ва маслаҳатлар ўтказаман, уларга сенсор иш усулларини кундалик таълим амалиётига жорий этишда ёрдам бераман.
  • Таълим муҳитига интеграция. Монтессори маркази асосида болаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни умумтаълим муҳитига тўлиқ қўшиш учун шарт-шароитлар яратиш билан шуғулланаман.
  • Бола-ота-она гуруҳлари. 1 ёшдан 2,5 ёшгача бўлган болалар учун гуруҳда етакчи мутахассис сифатида ишлайман.

Гуруҳнинг мақсади — мустақил ўйинни, эркин ҳаракатни ва ижтимоий ўзаро муносабат кўникмаларини қўллаб-қувватлаш. Машғулотлар учун махсус тайёрланган Монтессори муҳити ва Эмми Пиклер ёндашуви принциплари асос қилиб олинади.

Маълумоти

А.Р. Лурия номидаги Болалар нейропсихологияси илмий-тадқиқот маркази, Соғлиғида нуқсонлари бўлган шахслар учун жисмоний тарбия (Мослаштирилган жисмоний тарбия), 2015 йил.

 

Сертификаты: