Нейропсихология — бу фан ва амалиётнинг замонавий йўналиши бўлиб, руҳий жараёнлар мия ва асаб тизими билан қандай боғлиқ ҳолда ишлашини ўрганади. Айнан нейропсихология боладаги ривожланиш, таълим олиш ва хулқ-атвордаги қийинчиликлар сабабларини тушунишга ёрдам беради ҳамда самарали коррекцион усулларни танлаш имконини беради.