Адаптив жисмоний тарбия — бу махсус таълим эҳтиёжлари (МТЭ) бўлган болалар, шу жумладан аутизм спектри бузилишлари (АСБ) бўлган болалар учун ишлаб чиқилган махсус жисмоний фаолият шаклидир. Адаптив жисмоний тарбиянинг мақсади — боланинг ҳаракатланиш кўникмаларини ривожлантириш, умумий жисмоний ҳолатини яхшилаш ва ҳаёт сифатини оширишдан иборат.