Alimova Alina Nuritdinovna — оилавий психолог, педагог, сенсор интеграцияси ва эрготерапия бўйича мутахассис.
Москва университетини «Оилавий ва болалар психологияси-педагогикаси» мутахассислиги бўйича тамомлаган. Ўзининг касбий фаолиятини болалар боғчасида тарбиячи сифатида бошлаган ва у ерда 6 йил давомида ишлаб, болалар ва оилалар билан ўзаро ҳамкорлик қилишда бебаҳо тажриба тўплаган.
Шундан сўнг 3 йил мобайнида коррекцион марказларда сенсор интеграцияси бўйича мутахассис сифатида фаолият юритган, шунингдек, Қозоғистонда амалий тажриба ўтаган.
Қуйидаги йўналишлар бўйича ўқув ва малака ошириш курсларини тамомлаган:
- сенсор интеграцияси,
- озиқ-овқат танловчанлиги билан ишлаш,
- ҳожатхонага ўргатиш кўникмасини шакллантириш.
Ҳозирги кунда нейропсихология йўналишида касбий малакасини оширишни давом эттирмоқда.
Alina Nuritdinovna Тошкентдаги «Альмадея» клиникасида эрготерапевт сифатида фаолият юритади ва Санкт-Петербургдан келган етакчи мутахассис — Lysyuk Alyona Leonidovna раҳбарлигида ишлайди. Ўз амалиётида у замонавий россиялик сенсор интеграцияси ва эрготерапия усулларини ҳар бир боланинг индивидуал эҳтиёжларига мослаштириб қўллайди.
Унинг асосий мақсади — болалар ва уларнинг оилаларига кундалик қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам бериш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва боланинг атроф-муҳитга мувоффақиятли мослашуви ҳамда мувозанатли ривожланиши учун шарт-шароит яратишдир.
